Creation Science Information & Links!
The 2 Commandments

   «Исо унга:  Эганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин.  Бу – биринчи ва энг буюк амр.  Иккинчиси эса шунга ўхшашдир:  Ўзгани ўзинг каби севгин.  Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайғамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади.»   Matto 22:37-40
 


   «Унга атаб минглаб қўчқорларни сўйсам,  Зайтун мойин дарё–дарё қилиб оқизсам  Эгамиз мендан мамнун бўлармикан?  Шаккоклигим учун тўнғич ўғлимни берайми?!  Гуноҳим–чун ўз фарзандимни қурбон қилайми?!  Нима яхши эканлигин, эй, инсон,  Эгамиз сенга қилгандир аён.  Унинг сендан қилган талаби шудир:  Адолатли, садоқатли бўлгин,  Худонинг йўлида камтарона юргин.»   Micah 6:7-8
 

   «Ўз-ўзингизни алдаб, Худо каломининг фақат тингловчиларигина эмас, балки ижрочилари бўлинглар.  Агар бирор киши каломни тинглаб, ижро этмаса, у ўзининг асл юзини кўзгуда кўрган одамга ўхшаб қолади.  Одам ўзига қаради-ю кетди ва дарҳол қандай эканлигини унутиб юборди.  Лекин мукаммал Қонунга, Худонинг эрк берувчи Қонунига яқиндан қараб, унга қатъий амал қилган киши, яъни унутувчан тингловчи эмас, балки ишни бажарувчи киши ўз йўлида бахтиёр бўлади.  Агар орангиздаги бирор киши ўзини диндор ҳисоблаб, тилини тиймаса, у ўз виждонини алдаган бўлади ва унинг диндорлиги бефойдадир.  Отамиз Худога маъқул тушадиган дин-диёнат поклик ва бенуқсонликни талаб қилади, яъни етим-есирларни қайғули кунларида йўқлаб боришимиз лозим ҳамда бу дунёнинг нопокликларидан ўзимизни тоза сақлашимиз керак.»   Yoqubning 1:22-27
 

   «Ҳамма нарса айтилди, мана энди хулоса: Худодан қўрқ, Унинг амрларини бажар, чунки бу ҳамманинг бурчидир.  Ҳар бир ишни, ҳатто яширин қилинган ишларни ҳам, яхши ёки ёмон бўлишидан қатъий назар, Худо ҳукм қилади.»   Ecclesiastes 12:13-14


The 2 Commandments · Oʻzbek tili; Ўзбекча; اوُزبېک تیلی
http://www.creationism.org/uzbek/salv2Cmd_uz.htm



Bosh Sahifa:  Oʻzbekcha
www.creationism.org